Ҳужжатга кўра, ҳудудларни бир-бири билан ўзаро боғлаш мақсадида 2023 йил март ойидан бошлаб Самарқанд — Нукус, Самарқанд — Мўйноқ, Самарқанд — Термиз, Бухоро — Термиз, Наманган — Термиз ва Наманган — Нукус каби янги йўналишларда мунтазам авиақатновлар бошланади.
Шунингдек, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларининг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида Шаҳрисабз ва Сариосиё аэропортларига авиақатновларни тикланади, Зомин аэропортига авиақатновлар йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, авиақатновлар жадвалини йўловчилар учун қулай бўлган темир йўл, автобус ва микроавтобус йўналишлари билан интеграциялаш орқали ягона логистика тизимини яратиш чоралари кўрилади.
Маҳаллий авиакомпанияларига ички туризм йўналишларидаги авиақатновлар учун авиа чипта нархининг 25 фоизи миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратиш муддати 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди.
«Ўзбекистоннинг резидент авиакомпаниялари 2028 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб кириладиган, ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, техник ҳужжатлар ва дастурий таъминот учун божхона тўловларини тўлашдан озод қилинади», — дейилади хабарда.