Бугун Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда ўқувчиларга пухта билим бериш, интеллектуал салоҳиятларини ошириш билан бир қаторда уларнинг замонавий касб-ҳунар эгаллашлари учун шароитлар яратиш, касбий маҳоратларини, қизиқишларини ошириш, қобилиятларини аниқлаш ва касбга йўналтириш кабиларга ҳам жиддий эътибор қаратилади.
Шу мақсадда бугун агентлик тизимидаги Зомин туман ихтисослаштирилган мактаб-интернати битирувчи синф ўқувчилари тумандаги “Зомин фарм” МЧЖда бўлишиб, корхонанинг ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишдилар.
Саёҳат давомида ўқувчилар фармасевтика соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлиш билан бир қаторда, корхона фаолияти, ундаги ишлаб чиқариш жараёни, махсулотлар сифати, фаолиятда қўлланилаётган замонавий технологиялар бўйича батафсил маълумотга эга бўлдилар.
Шунингдек, ташриф давомида мактаб-интернат ўқувчиларнинг фармасевтика соҳасидаги билим ва кўникмаларини ривожлантириш, ишлаб чиқариш жараёнларида фаол иштирок этишлари учун Зомин туман ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва “Зомин фарм” МЧЖ ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.