Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 2022 йилда амалга ошириладиган объектларнинг манзилли рўйхати тасдиқланган бўлиб, рўйхатда Зомин тумани маҳаллалари инфратузилмасини яхшилаш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилиши белгиланган.
Жумладан, қарорда Қайирма МФЙ ҳудудидаги Алпомиш, Мустақиллик, Каттабоғ кўчаларида бетон йўл қуриш, Қўштол МФЙ ҳудудидаги Қонғли кўчасидан қабристонга олиб борувчи йўлни асфальт қилиш, Қонгли кўчасининг бошланишидан 6-сонли мактабгача пиёдалар йўлакчаси бунёд этиш, Чорвадор ҚФЙ ҳудудидаги Жалойир, Ўртақишлоқ ҳамда Қутчи Болғоли қишлоғи ички йўлларини асфалтлаш ва шағаллаштириш, Ўзбекистон МФЙ ҳудудида аҳоли хонадонларига 1 дона трансформатор ўрнатиш ва электр тармоғи тортиш каби амалий ишлар белгилаб ўтилган.
Қарорнинг тўлиқ шаклини қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин: