Куни кеча Muxbir Daliev телеграм каналида шахси сир тутилган ҳолда Зомин туманидаги ҳоким ёрдамчиларидан 1.400.000 (Бир миллион тўрт юз минг сўм)дан мажбурий обунага пул талаб қилинмоқда, – деган мазмунда хабар эълон қилинди.
Бугун ушбу ҳолат Зомин тумани ҳокимлиги масъуллари томонидан ўрганилди.
Ўрганишлар давомида, тумандаги бир нечта газета етказувчи МЧЖлар томонидан 2023 йил учун республика, вилоят ва туман газеталари обунаси учун тарғибот тадбирлари ўтказилганлиги, ушбу тарғиботлар давомида газеталарга обуна бўлиш масаласи туман Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликка кўмаклашиш маркази масъуллари ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларига ҳам мажбурийлик асосида эмас, тавсиявий тарзда олиб борилганлиги аниқланди.
Шу ўринда, тармоқларга ушбу хабар жойланишидан олдинроқ, 2022 йил 7 ноябрь куни (иш вақтида) Зомин тумани маҳаллаларидаги барча ҳоким ёрдамчилари иш ҳақларини тўлиқ олиб бўлганлиги, шу сабабли мазкур хабарлар ёлғон ва хақиқатга мос келмаслигини, хабар хақиқий бўлган тақдирда, мурожаат эгаси ўз шахсини сир сақлашга хожат бўлмаслигини эслатиб ўтамиз.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати