Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари ўртасида “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси” республика танловининг Жиззах вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Танловда ҳоким ёрдамчиларининг маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиш, жумладан, аҳолининг бандлик даражасини, оилаларнинг даромад манбаларини, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолатини ҳамда даромадли меҳнатга бўлган интилиши ва эҳтиёжларини таҳлил қилиш, тадбиркорлик бўйича ихтисослашув, меҳнат ресурсларини инобатга олган ҳолда, уни ривожлантириш, доимий даромад манбаига эга бўлмаган, ишсиз аҳолининг, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг қизиқишларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар, тадбиркорликка ўқитиш, уларни бандлигини таъминлашга ёрдам бериш каби маълумотлар асосида баҳоландилар.
Қувонарлиси танловнинг вилоят босқичида Зомин тумани Бунёдкор МФЙ ҳоким ёрдамчиси Юлдошев Эркин Тўлқинович ғолиб деб топилиб, 30 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланди.