Зомин туманида оилаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича бир қанча мутасадди туман ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги бўйича дастур қабул қилинган.
Куни кеча ушбу дастур ижроси доирасида Қайирма маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Абу Али Ибн Сино номидаги жамоатчилик саломатлиги техникумида “Ота-оналик бахт ва бурч” мавзусида маънавий -маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман хокими ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Омонова, Махалла ва нуронийларни куллаб кувватлаш туман бўлими бошлиғи С.Парманов, туман Оқила аёллар етакчиси С.Алимова, туман хокимлиги болалар хукукларини химоя килиш шуьба мудири О.Жоникулов маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда билим юрти ўқувчи ёшлари иштирок этди.
Тарғибот тадбирини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёш оилаларда фарзанд тарбияси, оилавий ажримларнинг олдини олиш, ота-онага ҳурмат, ватан, фарзанд олдидаги ота-оналик бурчи, аёлларнинг кийиниш маданияти каби долзарб масалаларни ижобий ҳал этиш, салбий оқибатлар юзага келишининг олдини олишдан иборат.
Шунингдек, тадбир давомида масъуллар томонидан иштирокчиларга оила муқаддас эканлиги, миллатнинг эртанги кунига пойдевори оиладан бошланиши, миллий маданият, урф-одатлар, ахлоқий-маънавий қадриятларни асраб-авайлаш лозимлиги, жамият тараққиётининг иқтисодий фаровонлиги ва маданий юксалишида оила институтининг муҳимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.