Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат комиссиясининг тегишли йиғилиш баёни қарорига асосан Республикамизда 15-ноябрдан 15-декабргача “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари ўтказилмоқда. Шу муносабат билан туман ҳокимлигида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда тенгишли корхона ва ташкилотлар, ҳғуқуқий муассасалар мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва штаб аъзолари иштирок этди.
Очиқ мулоқот давомида ойлик доирасида профилактик-назорат тадбирлари дахлдор ташкилотлар ходимлари билан ҳамкорликда уюшқоқлик билан кучайтирилган тартибда олиб борилиши бўйича маълумот бериб ўтилди. Зомин тумани фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ойлик доирасида тегишли туман ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда бир қанча ўқув машғулотлари ўтказилди. Жумладан, аҳоли билан юзма-юз учрашган ҳолда, хонадонларида бўлиниб, ис газидан заҳарланиш, ҳаво ва газ аралашмасининг чақнаши каби фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш борасида тарғибот ишлари олиб борилган.
Шунингдек, йиғилишда, соҳа мутахассислари томонидан ташкилот вакилларига ҳозирги кунда ис газидан заҳарланиш, ёнғинлар, газ-ҳаво аралашмасининг чақнашига сабаб бўлувчи, ишлатиш мумкин бўлмаган қўлбола печлар намуналари, шу билан бирга, хавфсиз мосламаларнинг ишлатиш тартиби батафсил тушунтириб ўтилди. Очиқ мулоқот давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб олинди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати