Зомин тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 340-сонли қарорининг ижроси доирасида “Кексалар учун туризм ойлиги” тадбирлари туманда юқори савияда ўтказилмоқда.
Бугун ҳам қарор ижроси доирасида Зомин туманида жойлашган Жиззах вилояти миллий гвардия минтақавий ўқув марказида Ҳ.Олимжон маҳалла фуқаролар йиғини истиқомат қилувчи, фаровон турмушга шукрона айтиб яшаётган ажойиб инсонлар Хидиров Ботир ва Хидирова Кароматларнинг турмуш қурганига 54 йил тўлиши муносабати билан “Қўша қариш саодати” тадбири ўтказилди.
Тадбирга маҳалла фаоллари, ёш оилалар, уюшмаган ёшлар, оиланинг яқинлари, ўқув маркази тингловчилари иштирок этди.
Тадбир давомида кекса отахон ва онахон ўз ҳаёт йўлларидаги қийинчиликлар, эришган муваффақиятлари ҳақида сўзлаб беришди.
Учрашув якунида туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари С.Алимова томонидан Хидировлар оиласига Республика Нуроний жамғармасининг Жиззах вилоят бўлими томонидан тақдим этилган 1.200 000 сум пул маблағи совға сифатида топширилди.