Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижроси бўйича Зомин туман ҳокимлигида туман Кенгаши депутатлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Пардаев Нусратилла Маркаевич, Зомин туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зариф Омонқулов, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Мухаммади Ғоибназаровлар иштирок этди.
Йиғилишда масъуллар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2022 йилдаги ПҚ-408-қарори мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.
Сенат аъзоси йиғилганларга ушбу йўналишда биринчи навбатда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан атрофлича тушунчалар бериб, депутатларнинг таклиф ва ташаббусларини эшитди.
Йиғилишдан сўнг тумандаги иккита маҳалла фуқаролар йиғини мисолида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш йўналишидаги ишлар ўрганилди. Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга қўшимча топшириқлар берилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати