Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорига асосан Зомин туманида жорий йилнинг 1 февралидан 22 февралига қадар openbudget.uz веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 270 та таклифлар билдирилган эди. Якунда 7 та ташаббус ғолиб деб топилди.
Ғолиблар ичида Зомин тумани Бешкуби ҚФЙ Увол қишлоғи ички кўчаларини 2 км. масофада асфальт қилиш ташаббуси – 1283 та овоз тўплаган ҳолда, молиялаштирилиши белгиланган эди.
Ҳозирда ташаббус туман маҳаллий бюджетидан тўлиқ молиялаштирилиб, Увол қишлоғида 2 км. масофага асфальт ётқизиши ишлари бошлаб юборилди.
– Увол қишлоғи туманинг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланади. Президентимиз томонидан илгари сурилган “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси туфайли мана шундай узоқ ҳудудлардаги муммолар, фуқароларнинг бевосита иштироки билан ҳал этилмоқда. Албатта, лойиҳанинг кейинги босқичларида ҳам иштирок этиб, бунданда катта ташаббусларни қўлга киритишимизга ишонаман, – дейди туманнинг Бешкуби ҚФЙ раиси И.Кўчаров.