Аввал хабар берганимиздек, ҳозирда Юртимиз бўйлаб “Кексалар туризм ойлиги” ўтказилмоқда. Ушбу ойлик доирасида маҳаллаларда, давлат ташкилот ва идораларида турли маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, концерт дастурлари, саёҳат маршрутлари ташкил этилмоқда.
Жумладан, куни кеча Зомин тумани Фаровон маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан маҳалладаги Чолқишлоқ, Бирлашган, Қизилой, Иттифоқ қишлоқларидан жами 24 нафар нуронийлар учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида туманимиз нуронийлари Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари – Амир Темур, Бибихоним, Регистон каби тарихий-маданий ёдгорликлар, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишди.
Шунингдек, саёҳат давомида нуроний отахонлар Самарқанд шаҳри сайёҳлик марказидаги “Боқий шаҳар” мажмуасида ҳам бўлишиб, у ердаги меҳмонхона, конгресс холл, савдо шахобчалари, ҳунурмандчилик устахоналари билан яқиндан танишдилар.