2022 йил 23 ноябрь куни Зомин тумани 2-сон касб-ҳунар мактабида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати раҳбарлигида Жиззах вилоятидаги профессионал таълим муассасаларнинг директорлари ва ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосарлари учун «Профессионал таълим муассасаларида ўқув амалиётларининг сифат ва самарадорлигини оширишда инновацион ёндашувлар» мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Зомин тумани ҳокими ўринбосари в.в.б. С.Анваров, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрольогик назорат хизмати бўлим бошлиғи А.Эргашев, вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б.Ўсаров ҳамда бошқа алоқадор туман ташкилот ва идора раҳбарлари, ҳудуддаги иш берувчи ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари иштирок этди.
Семинар ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, вилоятдаги профессионал таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар, профессионал таълим муассасаларида ўқув амалиётларининг сифат ва самарадорлигини ошириш борасида ташкил этилган кўргазмаларни тарғиб этиш, ўқув амалиёт устахоналарининг жихозланиши, жихозлардан фойдаланиш тартиби, таълим муассасаларининг иш берувчи корхоналар билан ҳамкорлиги ва дуал таълим тизимини ривожлантиришдир.
Дастлаб, семинар иштирокчиларига касб-ҳунар мактабида ташкил этилган 7 та – автомобилларни таъмирлаш чилангари, автомобиллар двигателларини қисмларга ажратиш ва йиғиш чилангари, автомобиль кузовини таъмирлаш чилангари, ўқув машқ автобилини бошқариш, чилангарлик ишлари, электромонтёрлик ишлари ва тикувчилик ишлари йўналиши бўйича ўқув амалиётлари, амалий ишлар таништирилди.
Бундан ташқари, Германия давлати тажрибаси асосида дуал таълим тизими бўйича касб-ҳунар мактаби ҳамда “Zomin strustures” МЧЖ ўртасида тузилган шартномага асосан ўқув юртида яратилган шароитлар ва иш ўринлари таништириб ўтилди. Жумладан, 2-сонли касб-ҳунар мактаби ҳамда “Zomin strustures” МЧЖ ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик натижасида ўқув юртининг иқтидорли ўқувчилари яратилган иш ўринлари натижасида қўшимча даромад топаётганлиги ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилди.
Зомин туман 2-сон касб-ҳунар мактаби директори З. Болтаев семинар иштирокчиларига касб-ҳунар мактабида ўқув амалиётларининг сифат ва самарадорлигини ошириш борасида иннавацион ёндашувлар, ташкил этилган шароитлар ва эришилган ютуқлар тўғрисида гапириб берди.
Семинар кўтаринки руҳда бўлиб ўтди, ташриф буюрган меҳмонлар ўзларига керакли тасуротлар билан қайтдилар.