Аввал хабар бершанимиздек, Марказий ҳарбий округининг “Фориш” тоғ полигонида Жиззах ва Самарқанд вилоятларидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғин бошланган эди.
Беш кун давом этган йиғин жараёнларда давлат бошқарув органлари раҳбарлари жаҳон ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият бўйича таҳлилий маълумотлар, Қуролли Кучларни ривожлантиришда ҳарбий-маъмурий секторларнинг фаолияти ва роли билан танишиб, ҳарбий алоқа, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, спорт ҳамда отиш тайёргарликларидан ўтишди. Энг муҳими иштирокчилар машқларни амалда бажариб, ҳарбий кўникмаларини оширди, билимларини мустаҳкамлади.
Иштирокчилар фақат ҳарбий машғулотлар билан чекланиб қолмай, турли спорт ўйинлари бўйича мусобақаларда қатнашди. Хусусан, улар турникда тортилиш, арқон тортиш, футбол ва волейбол бўйича ўтказилган беллашувларда ўз маҳоратларини амалда кўрсатди.
Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ва кўп йиллик тажрибага эга бўлган ҳарбий хизматчилар томонидан ўтказилган ҳар бир машғулот қатнашчиларнинг мазкур соҳани пухта ўзлаштиришларида муҳим ўрин тутди. Улар учун маҳорат дарслари ўтилиб, амалий машқлар 9 миллиметрли макаров пистолети, АК-74 калашников, пулемёт, СВД каби автоматларида олиб борилди. Машқларда фаол қатнашган йиғин иштирокчилари нишонларни ишғол этиб, зиммадаги топшириқни кўнгилдагидек бажарди.
Йиғин иштирокчиларининг машғулотлар жараёнини Мудофаа вазири ўринбосари полковник Қодирдон Турсунов ва икки вилоятнинг раҳбарлари бевосита кузатиш билан бирга ўзлари ҳам қатнашишди.
Шунингдек, йиғин иштирокчиларига жанговар ва зирхли техникаларнинг бошқарилиши, экипажлар жойлашуви, қўлланиладиган қурол ва қурилмалари ҳақида маъуломтлар берилди. Шундан сўнг, йиғин қатнашчилари ушбу техникаларда маълум бир масофани босиб ўтдилар.
Навбатдаги ўқув нуқтасида база ҳудудини жиҳозлаш, фронт орти таъминотини йўлга қўйиш, кузатув пункти, турли хил тўсиқлардан ўтиш тартиб ва қоидалари, оммавий қуроллардан ҳимояланиш ва экстрамел шароитда яшовчанлик сингари машғулотлар амалда кўрсатилди. Булар ҳақда йиғин иштирокчиларига батафсил тушунча ва маълумотлар берилди.
Йиғиннинг сўнги куни тантанали тадбир ташкил этилиб, унда беш кунлик йиғин, ортирилган тажриба ва кўникмалар сарҳисоб қилинди. Иштирокчиларга сафарбарлик йиғинини тўлиқ ўтаганлик бўйича сертификат, энг фаол қатнашчиларга эса Мудофаа вазирлиги ва округ қўмондонлишининг фахрий ёрлиғи, эслатик нишонлари ва спорт мусобақларида ғолиб бўлган жамоаларга кубоклар тантанали топширилди.
Қайд этиш жоиз, мазкур йиғин давлат ҳокимияти органлари раҳбарларини ҳарбий фанларни назарий ва амалий машғулотлар орқали ўзлаштириш, ҳудудий мудофаа ва фуқароларни ҳимоя қилишни ўрганиш, маънавий-ахлоқий ва руҳий сифатларини ривожлантириш, давлат ҳарбий қурилиш ишларида олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништириш, шунингдек, даҳлдорлик ҳисларини янада оширишда муҳим ўрин тутди.