Бугун Халқаро Ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни
3-декабр - Халқаро Ногиронларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш куни юртимизнинг барча худудларида кенг нишонланади. Шу куни ҳаста, боқувчисини йўқотган, ёлғиз кишилар ҳолидан ҳабар олинади. Турли тадбирлар, ҳайрия марафонлари, концертлар, бадиий кўргазмалар ташкил этилади. “Мурувват”, “Саҳоват”, “Меҳрибонлик уйлари”, махсус мактаб-интернатларда тадбирлар ўтказилади. Шу каби туманимизда ҳам бугун қатор тадбирлар бўлиб ўтди. Жумладан, бир гурух фаоллар, тумандаги муассаса ва идоралар раҳбарлари, маҳалла етакчилари, ёшлар Ём қишлоғидаги "Мурувват уйи"га ташриф буюришди.
Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З. Омонқулов, туман ҳокими ўринбосари С. Анваров, туман солиқ инспекцияси бошлиғи, 2-сектор раҳбари Ғ. Худойқулов, "Мурувват уйи" раҳбари Н. Фозиловлар бугунги сана тарихи, унинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтдилар. Маълум бўлишича, мазкур масканда капитал таъмирлаш ва жорий таъмир ишлари олиб борилаётган бўлиб, бу ишларга қарийб 50 миллиард сўмга яқин маблағлар йўналтирилиши кўзда тутилган.
Йиғилганлар "Мурувват уйи"дагилар учун аталган совғаларини тақдим этиб, маскан мутасаддилари, ҳамшира ва тиббиётчиларга миннатдорчилик билдиришди.
Тадбирлар маҳаллаларда, жамоат ташкилотларида давом этади.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати