Куз – қиш мавсуми эшик қоқиб кириб келиши билан табиий ва техноген тусдаги офатларни хавфсизлигини таъминлаш янада долзарб масалага айланади. Айни ушбу масалаларга кенг жамоатчиликни эътиборини қаратиш ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида мамлакатимизда жорий йилнинг 15-ноябрь кунидан 15-декабрь кунига қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” уюшқоқлик билан ўтказилиши эълон қилинди.
1-расм. «TRUST ELECTRONICS» МЧЖ корхонаси.
Шу муносабат билан жойларда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бўлимлари томонидан ишлаб чиқариш саноат корхоналарида ҳам аҳоли ва кенг жамоатчилик иштирокида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 6-декабрь куни Зомин туманида узоқ йиллардан буён фаолият олиб бораётган «TRUST ELECTRONICS» МЧЖ корхонасида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасидаги кенг қамровли профилактик тадбир корхона раҳбарияти ва ишчи ҳодимларига ҳам ўтказилди.
2-расм. Ўтказилган Ёнғин хавфсизлиги ойлигидан лавҳа.
Тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Зомин туман бўлими масъуллари, «TRUST ELECTRONICS» МЧЖ корхонаси раҳбарияти ва ишчи ҳодимлари ишитирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ёнғинлар ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш, техника хавфсизлиги қоидалари, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, ёнғин содир бўлганда ҳаракатланиш тартиб-қоидалари, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига жиддий хавф солиб келаётган из газидан заҳарланиш ва унинг салбий оқибатлари, шунингдек, катталарнинг эътиборсизлиги натижасида ёш болаларни уйда назоратсиз қолдирилиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган ёнғинлар ва турли кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш борасида маълумотлар ҳамда фикр-мулоҳазалар билдирилди.
3-расм. Ўтказилган Ёнғин хавфсизлиги ойлигидан лавҳа.
Шунингдек, тадбир қатнашчиларига махсус ёнғин-қутқарув техникалари намойишини ҳавола этиш билан бирга, Зомин тумани ФВБ бошлиғи ўринбосари майор Маъруф Қурбонов томонидан бугунги кунда фавқулодда вазиятлар соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар юзасидан ҳам батафсил маълумотлар берилди.
4-расм. Ўтказилган Ёнғин хавфсизлиги ойлигидан лавҳа.
Тадбир сўнгида маърузачилар томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди. “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида соҳа ҳодимлари томонидан кенг жамоатчиликка ўтказиб келинаётган самарали тарғибот-ташвиқот ишлари орқали фуқароларимизнинг ҳаёти, соғлиги ва моддий бойликларини асраб қолган бўламиз.
«TRUST ELECTRONICS» МЧЖ корхонаси