Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Xudoyberdi Zominiy тахаллуси остидаги фойдаланувчи томонидан ижтимоий тармоқларда Зомин туманида “Open byudjet” лойиҳасида ғолиб бўлган ташаббусларга бевосита масъул бўлган туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ташаббусларни лойиҳалаштириш ва уларни амалга оширилишини фақатгина ўзига таниш бўлган лойиҳачи ва қурувчи ташкилотларга бераётганлиги айтиб ўтилган хабар тарқалди. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан билдирилган эътирозли ҳолатлар ўрганилиб, 2022 йил 29 ноябрь куни ҳокимликнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бу борада расмий ахборот бериб ўтган эди. Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан қўшимча равишда Зомин тумани прокуратураси томонидан тегишли қонунчилик доирасида ўрганиш олиб бораётганлиги ҳақида айтиб ўтганмиз.
Бугунги кунда Зомин тумани прокуратураси томонидан эълон қилинган эътирозлар батафсил ўрганилиб, аниқланган ҳолат бўйича Ободонлаштириш бошқармаси Бош ҳисобчиси, “Ташаббусли бюджет” комиссияси котиби Ўролов Учқун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1756-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги юзасидан Зомин тумани жиноят судига юборилган.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати