Жиноят ишлари бўйича Зомин туман суди раиси Ш.Шамшиев томонидан Зомин тумани “Шароф Рашидов” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Туман судининг раиси Ш.Шамшиев томонидан йиғилганларга гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар учун қонунчиликда белгиланган жинойи жавобгарлик, ушбу жиноят учун белгиланган жазо чоралари ҳақида маълумот берилди.
Жумладан гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши, ушбу жиноий ҳаракатни кўп миқдорда содир этилган тақдирда ҳамда илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан содир этилганда уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддасининг 3-қисмига мувофиқ юқоридаги қилмишларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод қилиниши тўғрисида ҳуқуқий маълумотлар бериб ўтилди.
Жиноят ишлари бўйича
Зомин туман суди раиси
Ш.Шамшиев