Жиноят ишлари бўйича Зомин туман суди раиси Ш.Шамшиев томонидан Зомин тумани “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Туман судининг раиси Ш.Шамшиев томонидан йиғилганларга қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун қонунчиликда белгиланган жиноий жавобгарлик ва жазо чоралари ҳақида, жумладан қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш, шу жумладан ана шундай ўйинлар учун қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши, шунингдек ушбу жиноят такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёки уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши, вояга етмаган шахсни қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга жалб қилиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши, бундан ташқари Ўзбекистон Ресбликаси Жиноят Жиноят кодексининг 278-моддаси 4-қисмига мувофиқ қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ёки ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш, тегишли дастурий таъминотдан нусха кўпайтириш, уни кўпайтириш, тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса - базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши, ушбу жиноят жамоат тартибига қарши қаратилганлиги, ушбу жиноят натижасида салбий оқибатлар келиб чиқиши ҳақида ҳуқуқий маълумотлар бериб ўтилди. Ўтказилган сайёр суд мажлисида Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши вакилларини ҳам иштирок этиб, кўрилган иш юзасидан ўз фиркларини билдириб ўтишди.
Жиноят ишлари бўйича
Зомин туман суди раиси
Ш.Шамшиев