Туманимиз ҳокими Алишер Абдуғаниевнинг бир гаплари бор: Зоминда жуда кўп ишлар қилинади, соҳалар кесимида кўрсаткичлар бажарилади, фақат буларни оммалаштира олмаймиз, қилинган ишларни халққа кўрсата билмаймиз... Дарҳақиқат, сўнги беш йилда бутун Республикада бўлгани каби, туманимизда ҳам қатор соҳаларда ижобий натижаларга эришилди. Жумладан, аҳолини иш билан таъминлаш йўналишида ҳам.
Мазкур жабҳада фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилиши, доимий, мавсумий иш билан таъминланиши, якка тартибдаги тадбиркорлик ва бошқа кўплаб йўналишлардаги ишларни ижобий бахолаш мумкин.
Бугун ҳам Аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан туманда 172 дона тикув машинкалари ва бошқа маиший техника воситалари тарқатилди. Натижада салкам 200 нафар "Аёллар дафтари", "Темир дафтар" ва "Ёшлар дафтари"даги фуқароларимиз ўзини ўзи банд қилиб, оиласига даромад келтириш имконига эга бўлдилар.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати