Бугун туман "Ёшлар маркази"даги кичик мажлислар залида Ўзбекистон Ёшлар Агентлиги туман бўлимининг йиллик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни Агентлик туман бўлими бошлиғи, Халқ депутатлари Зомин туман Кенгаши депутати Бекзод Шукуров олиб борди.
Йиғилишда маҳаллалардаги Ёшлар ишлари бўйича етакчилари фаолияти таҳлилий-танқидий кўриб чиқилди. Агентлик туман бўлими томонидан энг фаол етакчилар Фахрий Ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати