Бугун Зомин туман 4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ғ. Худайкулов ва "Ғаллакор" қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Н. Жайловов худуддаги "Сурхонобод" қишлоғида сектор раҳбари ташаббуси, хомийлар ва халқ хашари билан ковланаётган 130 метр чуқурликдаги артезиан қудуғи ишлари жараёни билан танишдилар. Уларга йиғиндаги ҳоким ёрдамчиси, оқсоқоллар, туман фаоллари ҳамрохлик қилишди.
Қудуқ изла қувват билан ишга тушса, юздан ортиқ хонадонлар тоза ичимлик суви билан таминланади. Бундан ташқари, масъуллар қишлоқдаги 65-мактабнинг қиш мавсумида иситиш тизимлари ва мавжуд муаммоларини ўрганиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича зарурий чораларни кўрди.
Шунингдек, сектор раҳбари ФА қишлоқ фуқаролар йиғини раиси "Ғаллакор" ҳудудидаги кам таминланган оилаларнинг холидан хабар олиб, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатишди. Сектор раҳбари тавсиясига асосан "Боймоқли" қишлоғида "Аёллар дафтари"да турувчи фуқаро З. Боймурадовага хомийлик асосида тикув машинаси берилиб, келгусида даромад топиши учун шароит яратиб берилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати