Бугун Зомин тумани 2-сектор ҳудудида Жиззах вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Алишер Шамсиев ҳудуддаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар ва маҳалла фаоллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Янги йил байрами арафасида аҳолининг кайфиятини кўтариш мақсадида, 30 нафарга яқин хотин-қизларга субсидия асосида ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан тикув машиналари топширилди. Шунингдек, турли спорт мусобақаларида қатнашиб, совринли ўринларни қўлга киритган спортчи ёшларга эсдалик совғалари тарқатилиб, йилни муносиб якунлаганликлари таъкидланди.
Тадбир давомида ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммолари тингланиб, уларга тегишли тартибда кўмак кўрсатилиши маълум қилинди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати