Юртимизда инсон манфаатлари, унинг қадру қиммати азиз. Фарзандларини "эртамизнинг эгаси" дея ардоқласа, кексаларини "дуогўйларимиз", дея улуғлайдиган халқмиз. Айниқса, байрамларда, улуғ айём кунларида нуроний отажон ва онахонларимизни йўқлаб, аларнинг дуосини олиш, шукроналик балқиб турган дицдорларига тўйиш азалий қадриятларимиздан.
Бугун Зомин туманининг Муғол қишлоғида истиқомат килувчи икки аср гувоҳи, 100 ёшни қаршилаган мўътабар онахон Буойиша момо Охмуродованинг хонадонига эзгу тилаклар ила меҳмон бўлган Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ҳам ана шу қадриятлар асосида момога совға саломлар топширди. Зиёрат давомида Президентимизнинг табрикларини ўқиб эшиттириб, табаррук онахонга аталган тилаклар билдирилди. Бир пиёла чой устида, файзли дастурхон атрофида суҳбат қизғин кечди.
Буойиша момонинг самимий миннатдорчилиги, илиқ тилаклари ва дуосидан сўнг вилоят хокими, у кишига ҳамрох бўлган вилоят фаоллари ва туманимиз мутасаддилари навбатдаги манзил томон йўл олдилар.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати