Хорижда яшаб меҳнат қилаётган зоминликлар анчагина. Мухожирликда борган юртдошларимизнинг оилаларидан хабар олиб, уларнинг фарзандларига байрамона кайфият улашиш, кекса ота-оналарининг кўнглини олиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб шахсан вилоятимиз ҳокими Эргаш Салиев бошлиқ вилоят сектор раҳбарлари, Зомин тумани ҳокими Алишер Абдуғаниев бошчилигидаги туман секторлари раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари ва ҳудуд фаоллари ташрифлари кузатилди.
Янги йил байрами муносабати билан озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, кичкинтойлар учун байрам совғалари топширилган "Юксалиш" маҳалласидаги Шахноза Камолова, "Аччи" қишлоғида истиқомат килувчи Собир Камолов, Ғ. Ғулом маҳалласидан Дилдора Шодмонова, Санобар Қўйбоқовалар ҳонадони қувончга тўлди.
Бугунги кунда турмуш ўртоғи – оила боқувчиси чет элда ишлаётган, хақиқатда қийналган, кўпболали ва ночор оилаларга улашилган қувонч, мазкур оилалардаги кичкинтойларнинг шодлиги ўзгача бўлди. Тилагимиз, юртимиздаги ҳар бир хонадон Янги йилни олам-олам қувонч билан кутиб олсин! 2023 йил давомида оилаларимиздан файзу барака, шодлик аримасин.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати