Бугунги кунда барча соҳаларда бўлгани каби, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш борасида Давлат хизматлари марказлари ҳам қатор ижобий натижаларга эришиб келмоқда.
Аҳоли учун яратилган қулайлик ва шароитлао, кўрсатилаётган хизматлари сони ва сифатининг тобора ортиб бораётгани, марказнинг том маънода марказлашган хизмат кўрсатиш даргоҳига айланиб бораётганини эътироф этиб ўтиш лозим.
Бугун Зомин тумани ҳокимлигида ташкил этилган "Замонавий ДХМларда аҳоли учун яратилган шароитлар ва тизимдаги янгиликлар" мавзусидаги очиқ мулоқотда ушбу жабҳадаги қатор янгиликлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳусусида сўз борди.
Очиқ мулоқотда иштирокчилар томонидан берилган савобларга тўлиқ жавоблар олинди.