Маълумки, жорий йилнинг 18 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқотда ўтган икки йилда тадбиркорлик соҳасида кўплаб тизимли муаммолар ҳал этилганлиги, шу жумладан бизнес юритишни соддалаштириш, солиқ юкини камайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизими ва инфратузилма яратиш ҳамда мулк ҳуқуқини таъминлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилганлиги таъкидланган.
Хусусан, тадбиркорлик субъектларини микро, кичик, ўрта ва йирик тоифаларга, туман ва шаҳарларни 5 та тоифага ажратиш орқали тадбиркорликни манзилли қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилган.
Шу муносабат билан, очиқ мулоқотда тадбиркорлардан келиб тушган қарийб 6 мингта мурожаатда кўтарилган тизимли муаммоларнинг ечимига қаратилган таклиф ва ташаббусларни амалга ошириш ҳамда очик мулоқотда белгиланган устувор вазифаларни бажариш максадида 2023 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентнинг ПҚ-292-сонли қарори қабул қилинди.
Қарор билан махсус ”Йул харитаси” ишлаб чиқилиб, бизнесга янги имкониятлар яратиш учун ўрта бизнесни барқарор иқтисодий ўсиш гаровига айлантириш; янги бозорларга сифатли ва рақобатбардош маҳсулот билан кириш; юқори даромадли корхоналарни кўпайтириш; содда солиқ, маъмуриятчилиги ва бюрократиядан ҳоли қулай муҳит яратиш вазифалари белгиланган.
Шунингдек, “Қишлок қурилиш банк“ акциядорлик тижорат банки негизида “Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банки ташкил этилш ва ва унинг фаолияти устувор равишда кичик бизнес субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш ва уларга комплекс хизматлар кўрсатишга йўналтирилиш;
Бизнесни ривожлантириш банки ҳузурида халкаро молия институтларининг маблағари ва хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали истиқболли кичик бизнес лойиҳаларини амалга оширадиган ”Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” масъулияти чекланган жамияти;
кичик тадбиркорлик субъектларига бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва ишга туширишга кўмаклашиш, уларга консалтинг хизматларини кўрсатишга масъул бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 14 та кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ташкил этиш белгиланди.
Бундан ташқари, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини кенгайтириш ва янги кичик бизнес лойиҳларини ишга тушириш мақсадида, бизнесни ривожлантириш банки томонидан ваколатли банклар билан биргаликда кичик бизнес лойиҳалари учун қулай шартларда 7 йилгача бўлган муддатларда кредитлар ажратилади, ижобий кредит ва солик тарихига эга камда кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини кенгайтириш учун кредитлар ажратишда уларга гаров талаби 50 фоизга камайтириш назарда тутилди.
Қарор билан инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хамда Савдо-саноат палатасининг саноат соҳаларида 140 та илғор саноат корхонаси дастурини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи мақулланиб, ушбу дастур доирасида тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун ҳорижий валютада йиллик 4 фоиз, миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача кредит маблағари ажратилади, янги турдаги юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтиришга қаратилган саноат лойиҳаларига хорижий валютада йиллик 5 фоиз, миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йилгача муддатга кредит маблағари, хорижий валютада йиллик 4 фоиз, миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 1 йилгача муддатга айланма маблағларни тўлдириш учун кредит маблағари ажратилади.
Қарорда тадбиркорликларга қулайликлар яратиш учун қўшилган қиймат солиғининг салбий суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) солиқ узилиши (tax gap) коэффициентини қўллаш амалиёти тақиқланди.
Қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиби бекор қилинди, бундан амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига номувофиқ бўлган ҳолатлар мустасно.
Фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадининг чегаравий микдори 5 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмга оширилиши белгиланди.
Қарорда 2024 йил 1 январдан бошлаб иқтисодий судлар томонидан солиқ органлари иштирокида кўрилаётган ишлар маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказилиши, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати беш йилдан уч йилга туширилиши, камерал солиқ текширувини ўтказишда солиқ тўловчининг ҳудудига кириш, солик тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш, солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш, солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш таъқиқланиши белгиланди.
Шунингдек, 2024 йил 1 январдан бошлаб аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув карори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.
Тўлов миқдори кредит мажбуриятларини бажариш учун етарли бўлмаганда, маблағарни, биринчи навбатда, мутаносиб равишда муддати ўтган асосий қарз ва фоиз қарздорликларини, иккинчи навбатда жорий тўлов учун ҳисобланган фоизлар ва асосий қарзни, кейинги навбатларда неустойка ва ижро ҳаражатларини қоплашга йўналтириш тартиби ўрнатилади.
Қайд этилган Президент қарорини ижросини бажариш бўйича қарорга
1-илова билан 42-банддан иборат чора-тадбирлар ва ташаббуслардан иборат “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.
Бунда Йўл харитасига тадбирларга кўра, кичик бизнесга янги имкониятлар яратиш, ўрта бизнесни барқарор иқтисодий ўсиш гаровига айлантириш, янги бозорларга сифатли ва рақобатбардош маҳсулот билан кириш, юқори даромадли корхоналарни купайтириш, содда солиқ маъмуриятчилиги ва бюрократиядан ҳоли қулай муҳит яратиш чора-тадбирлари белгиланган.
Президентнинг мазкур қарори тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини эркин амал оширишда дастур амал бўлиб хизмат қилади.
Жиззах вилоят судининг судьяси
А.Тўйчиев