Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг манфаатларини тўлиқ таъминлашга йўналтирилган, уларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлишини кафолатлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-маърифий, ғоявий-мафкуравий тадбирлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Ёшларнинг тадбиркорлик соҳасида тажриба орттиришлари, бу йўналишда ўз бизнесларини йўлга қўйишлари борасида банк соҳаси томонидан ҳам бир қатор мақсадли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Мана шундан тадбирлардан бири бугун Зомин туманидаги Ёшлар маркази биносида бўлиб ўтди.
Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан ташкил этилган ўқувда 50 нафарга яқин тадбиркорлик соҳасида фаолият кўрсатиш истагини билдирган ёшлар, туман банк филиалларининг масъул ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда сўнги вақтларда Юртимизда ёшлар билан ишлаш тизими давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги, бу орқали ишбилармон йигит-қизлар сони кун сайин кўпайиб, улар ички бозорни сифатли саноат маҳсулотлари билан тўлдириш, аҳоли бандлигини таъминлашга ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётганлиги, таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, ўқув давомида банк масъуллари томонидан ёшларга банк кредити олиш тартиблари, кредитларни мақсадли йўналтириш, кредитор ва таъминотчи билан бўладиган муносабатлар ҳамда кредит сиёсати бўйича умумий тушунчалар бериб ўтилди.
Тадбир давомида ёшлар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати