Бугун – 13 январь куни туман Ёшлар марказида Зомин тумани ҳокими А.Абдуғаниев ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати тумани бўлими раҳбари А.Ғаниев иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва идора раҳбарлари, банк вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Учрашув аввалида сўз олган туман ҳокими А.Абдуғаниев яқиндагина Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлис Қоунунчлилик палатаси ҳамда Ўзбекистон халқига йўллаган навбатдаги Мурожаатномасининг асосий мазмуни моҳияти ва ундаги ёшларга бўлган алоҳида эътибор, яратилаётган кенг имкониятлар, шунингдек, ёшларнинг ўқиши, интилишлари ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтди.
– Бу йилдан бошлаб, туманимиздаги ёшлар муаммолари, уларнинг дарду-ташвишлари, мурожаатлари билан ишлашга ўзгача ёндошамиз. Яъни, энди ёшлар билан ишлашда “маҳаллабай” тизим устувор ҳисобланади. Шу боисдан ҳам бугунги учрашувимизга тумандаги “Боғишамол” ҳамда “Ғ.Ғулом” МФЙ ёшларини таклиф этдик, деди туман ҳокими. – Бу орқали биз, айнан ушбу маҳалладаги ёшларнинг умумий муаммосини ҳал этишимиз ҳам мумкин бўлади.
Учрашув давомида 15 нафарга яқин ёшларнинг 28 та мурожаати эшитилди. Уларнинг 6 таси жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича тегишли ташкилот ва идора раҳбарларига топшириқлар берилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати