Бугун – 13 янвраь куни Зомин тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибидаги масалага алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Сессияда депутатлар томонидан бешта масала кўриб чиқилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалар тўғрисида туман ҳокими А.Абдуғаниев ахборот берди.
Шундан сўнг, депутатлар томонидан туманда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш ва муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Б.Жонтурсунов, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги Зомин туман бўлими бошлиғи Ш.Арипова маълумот бериб ўтди.
Шунингдек, Зомин тумани ҳокимлиги ва туман ҳокимлиги молия бўлимида иш самарадорлигини ошириш ҳамда Халқ депутатлари Зомин туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2021 йил учун иш режасини тасдиқлаш ҳақидаги қарор лойиҳалари депутатлар томонидан кўриб чиқилди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн еттинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати