Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Сув ресурсларидан фойдаланишда қандай талаблар мавжуд?

Сув ресурсларидан фойдаланишда қандай талаблар мавжуд?

31 январь 2022 йил
255
0

Aktam Xaitov: Suv xo'jaligini rivojlantirishning 10 yilga mo'ljallangan  konsepsiyasi tasdiqlandi | O'zLiDeP


Зомин туманидаги “Халқобод” МФЙда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Зомин туман бўлими томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қонунбузилиши ҳолатларининг олдини олиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди. Унда асосий эътибор Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низом талабларининг мазмун-моҳиятига қаратилди.

Таъкидлаш жоиз, қонуннинг 351 ва 501 -моддасида истеъмолчиларнинг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Яъни, бунда оби-ҳаётни тежаб-тергаб сарфлаши, суғориш учун берилган сувни коллектор-дринаж тармоқларига оқизиб юбормаслиги, белгиланган сув олиш лимитлари ва унинг истеъмоли қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилади.

Шунингдек, сувни махсус рухсатнома ва ёзма буюртмалар асосида истеъмол қилиш, сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, олинаётган сувнинг ҳисобини юритиш лозим. Сувдан шартнома асосида фойдаланиш ҳамда уни етказиб бериш ва бошқа сув хўжалиги хизматлари учун тўловларни ўз вақтида тўлаш ҳам қонун ва қонуности ҳужжатларида ўз аксини топган. Тадбир иштирокчиларга шу каби қонун-қоидалар батафсил тушунтириш асносида давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобига жорий этилган сувни тежовчи технологияларнинг камида беш йил қўлланилишини таъминлаши каби асосий мажбуриятлар белгиланлиги йиғилганларга етказилди.

Бундан ташқари, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этмаган тақдирда бу хатти-ҳаракат Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 74, 75, 76 – моддаларига асосан маъмурий жавобгарликка ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 60-бандига асосан молиявий жарима санкция қўлланилишига сабаб бўлиши мумкинлиги фермер хўжаликлари раҳбарларига тушунтирилди.

Маълумот ўрнида, Инспекциянинг Зомин туман бўлими томонидан сув соҳаси бўйича жами 615 та назорат тадбирлари ўтказилиб, шундан 509 таси мониторинг ва 106 таси текшириш тартибида олиб борилган.

Аниқланган қонунбузилишлари юзасидан 390 та огоҳлантириш, 305 та кўрсатма берилган. 26 та тақдимнома чиқарилиб, 55 та маъмурий қарорлар қабул қилинган ва 32 та ҳолат юзасидан молиявий санкциялар қўлланилган.  Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 12 та материал тақдим қилинган.

Тадбир якунида 2022 йилда кутилаётган сув танқислиги салбий таъсирини юмшатишнинг энг муҳим тадбирлари бўйича тавсиялар берилди.

 

“Ўзагроинспекция”нинг Зомин туман бўлими бошлиғи

Ш.Турдибеков

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар