Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг “Аниқ фанлари” методбирлашма раҳбарлари ўртасида ўтказилган “Энг намунали методбирлашма раҳбари” кўрик-танлови ўз якунига етди.

Зомин туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг “Аниқ фанлари” методбирлашма раҳбарлари ўртасида ўтказилган “Энг намунали методбирлашма раҳбари” кўрик-танлови ўз якунига етди.

15 март 2022 йил
319
0

Зомин туман халҳ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида февралъ ойида “Аниқ фанлари” ойлиги давомида мактаблардаги методбирлашма раҳбарлари ўртасида “Энг намунали методбирлашма раҳбари” кўрик-танлови ўтказилмоҳда.

 

Зомин туман халқ таълими бўлими тасарруфида 71 та умумтаълим мактаблари ҳамда 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби мавжуд бўлиб, 2549 нафар ўқитувчилар 31499 нафар ўқувчиларга таълим бериб келмоқда.

 Халқ таълим вазирлигининг 2020 йил 13 августдаги 183-сонли “Халқ таълими тизимида узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини янада ривожлантирирш тўғрисида”ги буйруғига асосан “Умумий ўрта таълим мактабининг Методбирлашмалари тўғрисидаги Низом”га ишлаб чиқилиб, иқтидорли ўқувчиларнинг қобилиятларини маълум бир мақсадга йўналтириш, изланувчан, ташаббускор ва ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг таэрибасини ўрганиш, таълим-тарбия жараёнида қўлланилаётган методларни такомиллаштириш мақсадида ўқув йилининг феврал ойи “Аниқ фанлар” ойлиги ҳамда математика ва информатика фани ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, ижодий ишлашлари ва ўз билимини мунтазам бойитиб боришлари, ахборот информацион технологиялардан унумли фойдаланишлари учун шарт - шароит яратиш мақсадида хафтанинг ҳар душанба куни “Методик кун” этиб белгиланган.

 Жорий йилнинг 7-28 феврал кунлари туманимиздаги умумтаълим мактабларида “Аниқ фанлар” ойлиги доирасида жами 232 та тадбирлар ташкил қилиниб, ушбу тадбирларда 5420 нафар ўқувчилар иштирок этишди. Ойлик давомида ’ мактабларнинг математика ва информатика фани ўқитувчилари томонидан 164 та “Очиқ дарс”лар ўтилгани, “Ал-Хоразмий издошлари” танловлари, математика ва ишформатика фанлари юзасидан “Заковат” интелектуал ўйинлари, “Интелектуал ринг”, “Келажак технологиялари”, “Биз дастурчи бўламиз” мусобақаси, "Информатика ва математика 7X7" танловлари, “Дастурчи”, “Ким зукко” мусобақалари ва “Математик кеча”лар ташкил қилинди.

 

Кўрик-танловни ташкил этишдан асосий мақсад - “Аниқ фанлар” фан ойлигини юқори савияда ўтказиш, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг фан ойлиги доирасида ўтадиган тадбирларда фаол иштирокини таъминлаш, методбирлашма раҳбарларининг иш фаолият самарадорлигини ошириш, илғор тажрибаларини оммалаштириш, улар ўртасида ҳамкорлик ва ижобий рақобат муҳитини яратиш, фаол, иқтидорли ва ташаббускор раҳбарларни қўллаб-қувватлашга қаратилгандир. Кўрик-танловда 28 та умумтаълим мактабларининг “Аниқ фанлар” методбирлашмалари иштирок этишди.

  

Тўртта шарт бўйича жами баллар қўшилиб, танлов ғолиблари аниқланди.  

1-ўрин – 75-сонли умумий ўрта таълим мактаби “Аниқ фанлар” методбирлашма раҳбари – Султонова Ўлмасой Сайдуллаевна

2-ўрин – 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби “Аниқ фанлар” методбирлашма раҳбари – Исматуллаева Мавлуда Абдужалиловна

3-ўрин – 6-сонли умумий ўрта таълим мактаби “Аниқ фанлар” методбирлашма раҳбари – Ҳайитбоев Аброр Ғайратовичлар қўлга киритишди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar