Телефонлар:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Бўш иш ўринлари (марказий, ҳудудий ва тизим ташкилотларида), ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар

Бўш иш ўринлари (марказий, ҳудудий ва тизим ташкилотларида), ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар

06 май 2024 йил
26
0

Давлат ташкилотлари юридик хизматидаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот олиш  осонлашди

Ўзбекистон Республика Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сонли Фармони 1-иловаси 39-банди ижроси юзасидан туманда фаолият юритаётган Давлат органлари ва ташкилотлар томонидан хар ой ўзларидаги бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ish.mehnat.uz расмий сайти орқали эълон қилиниб борилмоқда. Бундан ташқари давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларнинг ягона очиқ портали vacancy.argos.uz сайти орқали очиқ танлов орқали қабул қилинмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи (рўйхат рақами - 858-4, 2017 йил 10 ноябрь) билан Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби белгиланган.

Ушбу Низомга кўра бўш иш ўринлари мавжудлиги ва ходимларнинг ишдан озод этилиши ҳақидаги маълумотлар қуйидаги тартибда берилади:

мажбурий тартибда – мулкчилик шаклидан қатъи назар барча иш берувчи юридик шахслар томонидан;
ихтиёрий тартибда – кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан.

бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни икки усулда бериш мумкин:

1 – электрон шаклда Бандлик ва меҳнат муносабатлари портали орқали (сайт – ish.mehnat.uz) иш берувчининг ваколатли мансабдор шахсининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда;

2 – қоғоз шаклида иш берувчи фаолиятини амалга оширадиган жой бўйича Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказига – ЭРИ мавжуд бўлмаса ёки Интернетдан фойдаланиш имконияти бўлмаса. Ҳужжат иш берувчининг мансабдор шахси томонидан имзоланади ва ташкилот муҳри билан тасдиқланади (агар у мавжуд бўлса). Бўш иш ўринлари (бўш лавозимлар) мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) ҳақида маълумотноманинг янгиланган шакли тасдиқланди.

Ишга қабул қилиш шартлари Мехнат Кодекснинг 122 моддасида,ишга қабул қилиш вақтида талаб қилинадиган ҳужжатлар 124 моддасида белгилаб қўйилган.

bush-ish-rni-05_05_2024.pdf [307,31 Kb] (юклаб олинди: 0)

Онлайн: bush-ish-rni-05_05_2024.pdf  

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар