ЗОМИН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ
Анаъанага айланиб қолганидек, бугун ҳам туман ҳокимлигида аҳоли мурожаатлари бўйича туман ҳокими, 1-сектор раҳбарининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими А.Абдуганиев олиб борди.
Қабулга ташриф буюрганлар асосан жорий этилган дафтарларга киритиш, имтиёзли кредит олиш, соғлиги борасида малакали тиббий хизматга эҳтиёжмандлик, доимий иш ўринлари билан бандликни таъминлаш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, турар жой таъмири, коммунал тўловларни амалга ошириш каби масалаларда мурожаат қилдилар.
Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, тегишли ташкилот ва идора раҳбарлари ҳамда мутасаддилар иштирок этишди.
Унда мурожаат қилувчилар томонидан берилган оғзаки ва ёзма аризалар ўрганилиб, тегишли равишда тушунтиришлар берилди, ҳал этилиши зарур бўлган масалалар юзасидан идора ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар тақсимланди.
Қайд этиш лозимки, ҳар бир қабул мобайнида келиб тушган ариза ва мурожаатлар синчковлик билан ўрганилади. Қилинган ҳеч битта мурожаат эътибордан четда қолмайди. Жамиятдаги, аҳоли ўртасидаги камчилик ва муаммоли вазиятларнинг бартараф этилиши, ижобий натижаларга эришилиши доимий назоратга олинган.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати