Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг инсоний бурчимиздир

Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг инсоний бурчимиздир

26 январь 2022 йил
287
0

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ – ДОЛЗАРБ ВАЗИФА

Бугунги кунда, бутун дунё ҳамжамиятини ташвишга солиб келаётган бу иллат азалдан жамият ва давлат равнақига зимдан тўсқинлик қилиб келаётган энг жирканч омиллардан бири саналади. Қоррупция бу ниҳоятда ижтимоий – сиёсий вайронкор куч бўлиб, унинг оқибатида иқтисодий ривожланишга путур етади, ижтимоий тенгсизликни чуқурлаштириб, халқнинг давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимят идораларига бўлган ишончини сўндириб, жамиятнинг иқтисодий негизларини емирибгина қолмасдан, маънавий қашшоқликка етаклайди. Инсоният азал- азалдан бу иллатга қарши курашиб келади. Коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятнинг асосий йўналишларидан бири бу барча давлат бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги, улар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкоралигидадир. Фаолиятнинг очиқ бўлиши давлат идорларига бўлган ишончини мустаҳкамлайди, фаолият устидан жамоатчилик назорат ўрнатилганлиги эса бу борадаги ишларнинг самарадорлигини оширишнинг асосий омили ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилди.

Коррупцияга қарши курашиш – жамият тараққиётининг устувор вазифаси. —  Teletype

Жумладан 2017 йил 3 январда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупция қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди, 2020 йил 29 июнда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган Фармон билан 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилиб, унинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди. Амалга оширилган ислоҳотлар мамлакатимизда коррупция қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янги босқичга кўтарди. “Ҳалоллик ваксинаси” тушунчаси пайдо бўлди. Мамлакат тақдири, унинг тараққиёти, фаровон келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир инсон бу иллатга қарши курашга бел боғлаши лозимдир, бу эса ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Зомин туман судининг раиси

Ш.Х.Шамшиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar