Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин туманида маҳаллаларда фаолият юритадиган ёшлар етакчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди

Зомин туманида маҳаллаларда фаолият юритадиган ёшлар етакчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди

26 январь 2022 йил
318
0

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январъдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Зомин туманида 37 та маҳаллаларда 37 нафар ёшлар етакчилари фаолият юритади.

 

Зомин туманида 37 та маҳаллаларда фаолият юритадиган 37 нафар ёшлар етакчилари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган ўқув-семинар  ташкил этилди.

 

 

 

 

Онлайн тарзда ташкил этилган ўқув-семинарда Республика аукцион комиссияси мутахассиси Муҳаммадали Анорбоев “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ер олиш учун аукционда иштирокини таъминлаш борасида ёшлар етакчиларининг вазифалари, ёшларга ер ажратиш тартиб-тамойиллари ҳақида батафсил маълумот берди.

 

 

 

 

 

Зомин туман ҳокимлиги

ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar