Кичик корхона ва микрофирмалар диққатига!
Ҳурматли тадбиркор!
Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4453-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва электрон рақамли имзодан фойдаланган холда электрон шаклдаги давлат статистика хисоботларини тақдим этиш учун янги – “eStat 4″ дастури ишлаб чиқилди.
Сизнинг корхонангиз кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига тааллуқли бўлганлиги сабабли, 2021 йил якуни бўйича 1-КБ (йиллик) “Микрофирма ва кичик корхонанинг фаолияти тўғрисида”ги давлат статистика ҳисоботини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ тақдим этишингиз лозим. Мазкур ҳисобот 2022 йилнинг 25 февралидан кечиктирмай тақдим этилиши зарур.
Илтимос, ўз вақтида ҳисобот тақдим этишни унутманг!
Шу билан бирга, Сиздан ҳисоботда корхонангиз фаолиятининг натижалари тўғрисидаги маълумотларни тўғри ва ҳаққоний акс эттиришингизни сўраймиз. Бу борада корхонангиз томонидан тақдим этилган ҳисоботдаги маълумотлар давлат солиқ органлари маълумотлари билан ҳам солиштирилишини эслатиб ўтамиз.
Ўз ўрнида, мансабдор шахсларнинг давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.
Сиз мазкур ҳисобот шаклини Давлат статистика қўмитасининг расмий www.stat.uz сайтидан ҳамда уни тўлдириш ва электрон шаклда жўнатиш юзасидан (72) 392-14-85 телефон рақами орқали бепул тушунтиришлар олишингиз мумкин.
Зомин туман статистика бўлими