Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » "ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ҲАРАКАТИДА ЗОМИНЛИКЛАР МУНОСИБ ИШТИРОК ЭТМОҚДА

"ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ҲАРАКАТИДА ЗОМИНЛИКЛАР МУНОСИБ ИШТИРОК ЭТМОҚДА

19 февраль 2022 йил
224
0

 

Бугун эрта тонгдан хашарга ташриф буюраётган тумандошларимиз адирлик бағрида яратилаётган "Яшил маскан"га йиғилдилар. Қисқа фурсатли маслаҳатлашувдан сўнг, гуруҳларга бўлинган ҳолда ким жой тайёрлаш, ким чуқурчалар ўрнини белгилаш, яна кимдир арча ниҳолларини етказиб бериш ишларини тақсимлаб олиб, қизғин ишга киришилди.

 

Қарийб 500 нафардан зиёд ҳашарчи-кўнгиллилар яхши тилак-истак, ниятлар билан "Зарафшон арчаси" ниҳоллари, турли мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини белгиланган жойга қадаш баробарида, ушбу хайрли ишга ҳиссалари тегаётганидан мамнунликларини билдиришмоқда.

 

"Яхшидан боғ қолади", деганларидек, бугун қадалаётган ҳар битта ниҳол эртанги кунда фарзандларимиз, келажак авлод учун ҳам файзли боғу роғ, ҳам ибрат маскани сифатида мерос бўлиб қолиши, диёримиз мусаффолиги, гўзал табиатига муносиб улуш бўлиб қўшилишининг ўзи бугунги ҳаракатлардан кутилган энг муҳим муддаодир, аслида.

 

 

Зомин туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar