Зомин тумани 3-сектор маҳалла ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди
Бугун Зомин тумани Даштобод шаҳридаги 4-сонли мусиқа мактабида 3-сектор ҳудудида жойлашган Беруний ва Пахтакор МФЙ ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда туман 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Ф.Тўйчиев, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими вакиллари, Даштобод шаҳар ҳокими М.Таниқулов, Халқ қабулхонаси туман бўлими раҳбари Н.Файзиева ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Дастлаб, сектор раҳбари томонидан ёшлар сиёсати соҳасида олиб борилаётган ишлар, яратилган имкониятлар ҳақида фикр билдирилди.
Учрашувга ижтимоий муаммоси мавжуд ёшлар қатори туман пробация гуруҳи ҳисобида турувчи ёшлар ҳам жалб этилиб, уларга қайта жиноят содир этишнинг салбий оқибатлари тушунтирилди, шахсий ва ижтимоий ҳаётдаги мавжуд муаммолари бўйича мурожаатлари тингланди.
Қабул давомида ёшлардан тушган мурожаатлар бўйича чора-тадбир белгиланди, ҳар бир ёш мурожаатининг ижроси сектор раҳбарияти томонидан назоратга олинди.
ЗОМИН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ