Зоминда янги мактаб ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Бугун Зомин тумани Гулшан ҚФЙ аҳолиси учун ўзгача кун. Сабаби ҳудудда жойлашган 40-сонли умумтаълим масканида янги ўқув биноси ўз иш фаолиятини бошлади.
Мактаб янги биносининг очилишига бағишланган тантанали маросимда туман 2-сектор вакиллари, маҳалла фаоллари, ёшлар, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди. Маросимда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимиз халқ таълими тизимида амалга оширилаётган катта ислоҳотлар жараёнида, умумтаълим мактаблари учун янги замонавий бинолар қурилишига катта эътибор қаратилаётгани туфайли соҳадаги кўп йиллик муаммолар ҳал этилаётгани таъкидланди.
Мактабнинг қўшимча икки қаватли янги ўқув биноси 5 миллиард 300 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилди.
– Бугунги кунда мактабтабимизда 637 нафар ўқувчилар таҳсил олиб, ўқув синфлари етишмаслиги мунтазам кузатиб келинар эди. Манашу қўшимча бино ишга тушиши туфайли, махсус дарслар алоҳида тартибда ўтилишига янада қулай бўлид. Бундан ташқари ўқитувчилар томонидан ўқувчилар билан қўшимча ишлашлари имконияти туғилди, дейди мактаб директори.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати