Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Ёшлар медиа Форуми: 50 нафарга яқин ёшлар матбуот ва медиа йўналишларида малака оширди

Ёшлар медиа Форуми: 50 нафарга яқин ёшлар матбуот ва медиа йўналишларида малака оширди

26 февраль 2022 йил
294
0

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Зомин туман Кенгаши ташаббуси билан 26 феврал куни “Ёшлар Мсрказида” барча ҳудудларидан сараланган жами 50 нафарга яқин истеъдодли ва интилувчан ёшлар учун Ёшлар медиа Форуми ташкил этилди. Форумда профессионал мутахассислар томонидан 5 та йўналиш бўйича интерактив усуллар билан маҳорат дарслари ўтилди.

Машғулотларда назария ва амалиётлар биргаликда олиб борилди. Фотожурналистика ҳақида умумий тушунчалар, ривожланиш босқичлари, жанрлари ва ҳозирги замон фотожурналистикасининг хусусиятлари бўйича маълумотларни тақдим этган тренерлар иштирокчи-ёшларнинг ижодий ишларини таҳлил ҳам қилди.

Шунингдек, Аввалига иштирокчилар “Яхши ташкиллаштирилган танишув” вазифаси бўйича бир-бирлари билан 25 сония давомида танишиб олишди. Энг тезкор ва яхши натижа кўрсатган жуфтлик тақдирланди. Дарс давомида ПР ва рекламанинг фарқи, сифатли реклама ва ПР қилиш сирлари ҳақида назарий ва амалий машғулотларда ҳар бир иштирокчи фаол қатнашди.

—Бугунги кунда юртимизда матбуот ва медиа соҳасида ёш ва янгича дунёқарашга эга кадрларга эҳтиёж катта. Ушбу медиа Форумда соҳага қизиқувчи, аниқ мақсадли йигит-қизлар йиғилиб, билим ва тажрибаларини профессионал тренерлар ёрдамида мустаҳкамлашди, - деди Ёшлар иттифоқи Зомин туман Кенгаши раиси Бекзод Шукуров. «Фотографика», “График дизайн”, «Видеомонтаж», “Интернет маркетинг” йўналишлари бўйича семинар-машғулотларини ўтаган иштирокчилар ўз мактсбларидаги тенгдошларига ҳам ўрганган билимларини улашишни мақсад қилди. Жумладан, ёшларнинг ташаббусига кўра, мазкур лойиҳа туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиладиган бўлди.

 

«Фейк ва дезинформатсия. Фактчекинг турлари», «ОАВда ва ижтимоий тармоқларда материалларни ёритишнинг ўзига хос жиҳатлари», “Фотоаппарат билан ишлаш”, “ОАВда зиддиятли муносабатларнинг ёритилиши ва воситачилик муаммолари”, “Мултимедиа инструментлари: инфографика асослари”, “Фоторепортаж тайёрлаш”, “Анализ ва креатив ечим” ҳамда “Блог яратиш ва юритиш” каби мавзулар орқали иштирокчи-ёшлар билимларга эга бўлишди.

Бундан ташқари, медиа тренинглар «Интернет оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ контентларини визуализатсия қилиш асослари», “Мобил журналистика асослари”, «Ўзбекистонда фотожурналистика муаммолари» ва «Айдентика яратиш», «Маълумотларни визуаллаштириш, интерактив фото, интерактив харита», «Онлайн ва оффлайн ахборий компания яратиш» ҳамда “Халқаро фотожурналистика” мавзуларига бағишланган тақдимотлар билан қизғин тус олади.

Ёшлар медиа Форуми тантанали ёпилиш маросими билан кўтаринки руҳда якунланади.

 

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar