Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда Боғдорчилик узумчилик ва сабзавотчилик йўналишидаги агротехник тадбирларни бажариш хақида семинар ташкил этилди

Зоминда Боғдорчилик узумчилик ва сабзавотчилик йўналишидаги агротехник тадбирларни бажариш хақида семинар ташкил этилди

26 февраль 2022 йил
529
0

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Жиззаx вилояти Агрохизматлар марказининг Илмий, таълим ва малака ошириш бўлими бошлиғи қ.х.ф.н  А.Умирзоқов, бош мутахассис қ.х.ф.н  Ю.Шарипов, Агрохизматлар тизимини ривожлантириш бўлими бошлиғи З.Ишанқулов, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги А.Кучанов, Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти Жиззах илмий тажриба-станцияси М.Болтаев, Лалмикор деҳқончилик илмий тадқиқот институти Б.Хайдаров, Зомин туман хокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Х.Яхшибоев, туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Тавбоев, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши А.Ишназаров, Зомин тумани СИУ раислари, туман Ўсимликлар карантини Ш.Ибодуллаевлар Зомин туманида Боғдорчилик узумчилик ва сабзавотчилик йўналишидаги фермер, дехқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари майдонларда эрта бахорги агротехник тадбирларни бажариш, боғ ва ток кўчатларини  ҳамда эртаки сабзавот экинларини экиш бўйича ўқув амалий семинар ўтказилди. 

 

Семинарда мевали боғлар ва токзорларда баҳорги тадбирларни феврал ва март ойларида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар бўйча Зомин туман Э.Холматов СИУ ҳудудидаги Бешбеги қирлари фемер хўжалиги боғида амалга оширилаётган мевали дарахтларни  оқлаш, шакл бериш ва касаллик ва зараркунандаларга қарши ишлов бериш тадбирларини бажарилиши бўйича кўргазмали амалий семинар ўтказилди.

 

 

Бундан ташқари янги ташкил этилаётган боғларда ерларни танлаш, кўчат экишга ерни тайёрлаш, серҳосил ва касалликга чидамли навларни танлаш ҳамда уларнинг парвариши бўйича тавсиялар берилди. Семинарда феҳқон ва фермерларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тавсиялар берилди. Семинарда, шунингдек туманда этанги сабзавот экинлари жумладан, картошкани экишда ер тайёрлаш ва ҳудуднинг тупроқ иқлим шароитига  мос уруғлик картошкаларни танлаш ҳамда қисқа муддатда мутахассислар томонидан берилган тавсияномалар асосида экишни ташкил қилиш масалалари кўрилди.

 

 

 

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar