Зомин туманидаги мактаб вилоятдаги ТОП-5 таликда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги “Замонавий мактаблар”ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси доирасида “Инновация, технология ва стратегия маркази” томонидан Жиззах вилоятидаги 33 та мактаб (31 та умумий ўрта таълим мактаби, 2 та ИДУМ)да ўрганишлар олиб борилди.
Умумтаълим мактабида яратилган имкониятлар, бошқарув, таълим сифати, дарслик ва адабиётлар билан таъминланганлик даражаси, мактабнинг моддий техник базаси каби мезонлар асосида олиб борилган ўрганишлар натижасида Жиззах вилоятининг 5 та умумтаълим мактаби “Замонавий мактаб” мақомига эга бўлди (2 та 2-даражали ва 3 та 3-даражали).
Ушбу мактаблар орасида Зомин туманида жойлашган 75-сонли умумтаълим мактаби ҳам борлиги барчамизни бирдек қувонтирди. 75-сонли умумтаълим мактаби Халқ таълими вазирлиги ва Инновация, технология ва стратегия маркази томонидан III даражали “Замонавий мактаб” мақомини олганлиги тўғрисидаги Сертификат билан тақдирланди. Шу ўринда, шахсан туман ҳокими ва туман фаоллари номидан 75-сонли мактаб раҳбарияти ва жамоасини юксак даража билан табриклаб қоламиз.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати