Оила давлат дастури доирасида зарур жиҳозларга эга бўлди
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида, энг аввало олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда амалга оширилади. Дастур аҳолининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришлар амалга оширилишини таъминлашга қаратилган.
Айни кунда Пешағор маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Бобур Умурзаков кўмагида фуқаро Мўътабар Мустаповага ушбу дастур доирасида имтиёзли кредит ажратиб берилди. Кредит маблағига мотокультиватор, пайвандлаш аппарати ҳамда болгарка ускунаси олиб берилди. Эндиликда оилавий тадбиркорлик асосида аҳолига зарур хизматлар кўрсатиб, қўшимча даромад топиш имконига эга бўлди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)