Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконъерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш бўйича очиқ мулоқот ўтказилди.

Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконъерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш бўйича очиқ мулоқот ўтказилди.

07 март 2022 йил
357
0

 

Бугун Зомин туманида Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконъерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш бўйича очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда Зомин тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларини ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўрибосари в.в.б С.Анваров сўзга чиқиб Зомин тумани бўйича 37 та маҳалладан 24 таси, яъни 67 % санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олинди, лекин қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш йўлга қўйилмаганлиги.

Санитар ва экологик талабларига жавоб бермайдиган 1 та маиший чиқинди полигонлари рекультивация қилиниб, фаолиятй тугатилиб. 5 гектар ер майдон ҳокимлик ер заҳирасига кайтарилганлиги.

“Тоза ҳудуд” ДУК туман филиалини моддий-техник базасини мустаҳкалаш мақсадида 12 та махсус техника ва 39 та чиқинди контейнерлари жойлаштирилиб, 4 дона янги махсус техника харид қилинган ҳолда, фойдаланишга топширилди, ушбу ишларни амалга ошириш учун 2 856 млн. сўм маблағ ўзлаштирилганлиги тўғрисида маълумот берди.

 

Зомин тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларини ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўлими мутахассиси К.Парманов очиқ мулоқот иштирокчиларига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2021 куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида туман бўйича жами 1 млн 334 минг 900 дона манзарали ва мевали кўчатлар экиш режалаштирилганлиги.

Туманнинг барча ҳудудларида 566 минг дона экилиб, куз мавсуми учун режа 113 %га бажарилгани;

Туман ҳокимининг 01.02.2022 йилдаги 42-3-48-Q/22-coh қарори билан туман ҳўдудида 4,3 гектар майдонда “Яшил боғлар” барпо этиш бўйича дастури тасдиқланганлиги.

Атроф-муҳитга юқори ва ўрта хавфли тоифага мансуб йирик саноат корхоналарида 1 та корхоналарда локал оқова тозалаш қурилмаси ўрнатилди.

Йўл қўйилган камчиликлар ва муаммолар:

Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш масаласи қониқарсиз ташкил этилганлиги.

Аҳолига санитар тозалаш хизматларини кўрсатганлик учун мажбурий тўловлардан дебитор карздорлик 585,5 млн сўмни ташкил этаётганлиги.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоят прокуратураси томонидан ташкил этилган ишчи гурухдар 2021 йилнинг куз мавсумида жойларда кўчатларни экиш жараёнида экилган кўчатларни ошириб ёзилиши, суғориш тизимлари мавжуд эмаслиги ҳамда агротехник коида талабларига риоя қилмасдан экилган ҳолатлар аниқланиб, вилоят ҳокимлигига таҳлилий танқидий маълумотлар такдим этиб борилганлигини айтиб ўтди.

 

Шунингдек, кўчат экувчи субъекгларга аникданган камчиликларни ўз вақтида бартараф этилиши юзасидан огоҳлантиришлар берилган.

Туман бўйича 37 та маҳаллалардаги санитар тозалаш хизматлари билан камраб олинмаган 16,1 минг нафар аҳоли санитар тозалаш хизматлари билан (75%) қамраб олинади. Шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси оширилади.

Халқ таълими (21 та), мактабгача таълим (11 та), соғлиқни сақлаш (4 та) ташкилотлари 83 та та чиқинди контейнерлари билан таъминланади.

Худуддаги 638 та юридик ташкилотлар бнлан санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома имзолаш чоралари кўрилади.

Санитар тозалаш хизмалари кўрсатганлик учун муддати ўтган дебитор карздорликларни 50 %га қисқартирилади.

Вилоят ҳокими томонидан 03.01.2022 йилда тасдиқланган 15.01.2022 йилда вилоят ҳокимлигида №01-60-рақам билан рўйхатга олинган 2022 йилнинг баҳор мавсумида кўчат экишнинг прогноз кўрсатгичларига асосан 2022 йилнинг баҳор мавсумида 771 минг 600 дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб, кўчат экиш ишлари доимий назорат килиб борилади.

Туман ҳокимининг 01.02.2022 йилдаги “Вилоят ҳокимининг 2022 йил 10-январдаги 1 1-3-0-Q/22-cowih қарорининг ижроси тўғрисида’Ти 42-3-48- Q/22-сонли қарорига асосан туман ҳудудида 4.3 гектар майдонда “Яшил боғлар” барпо этиш бўйича тасдиқланган дастур асосида бажарилиши назоратга олинади.

Бир турдаги дарахт кўчатлар экилган намунавий кўчалар ташкил этиш ишлари белгиланган муддатда бажарилиши юзасидан назорат ўрнатилади.

Тумандаги барча саноат корхоналари ҳудудлари ва унга туташ ҳудудларда чанг-газларни ўзида тутиб қолувчи йирик баргли дарахтлар экилади.

Сув объектлари муҳофаза зоналари ва соҳил бўйи минтақалари белгиланадиган сув объектлари мавжуд эмаслиги.

2022 йилдаги чиқиндилар билан боғлиқ ишларни такомиллаштириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини самарали ташкил этиш, экологик ҳолатни барқарорлаштириш бўйича вазифа ва топшириқлар ижросини сўзсиз таъминланишини келишиб олинди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar