Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин тумани 1-сектор Қўрғон маҳалла ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди

Зомин тумани 1-сектор Қўрғон маҳалла ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди

09 март 2022 йил
312
0

Барча жойларда бўлгани каби, Зомин тумани сектор раҳбарлари томонидан ҳудудидаги маҳаллаларда ёшлар билан учрашиш, уларни қийнаб келаётган муаммо ва ташвишларни эшитиш ҳамда ҳал этиш ишлари устувор вазифалардан бирига айланиб улгурган.Мана шундай натижадор учрашувлардан бири бугун 12-сонли мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. Туман 1-сектор ҳудудидаги Қўрғон МФЙ ёшлари билан сектор раҳбарининг учрашувида Зомин тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Парманов, тумандаги бир қатор корхона ва ташкилот раҳбарлари, тижорат банклари, Қўрғон маҳалла ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси  иштирок этди.

Дастслаб, учрашувда бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатлар, ёшлар сиёсати ва камбағалликни қисқартириш, уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, томорқадан унумли фойдаланиш, тадбиркорлик йўналишларида амалга оширилаётган чора-тадбирлар борасида фикрлар билдирилди.

 Шундан сўнг, ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилиш, банк кредити олиш, қуёнчилик, паррандачилик, нонвойчилик ва бошқа маиший хизмат турлари бўйича сервис хизматларини кўрсатиш, ишга жойлашиш масаласидаги таклифлари жойида ўрганилиб, тегишлича ҳал этиш юзасидан ташкилот ва корхона раҳбарларига топшириқлар берилди. Учрашувда 30 ортиқ ёшлар иштирок этишди.

  

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar