РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда “Жиззах вилояти Зомин тумани бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимларини ишхонасидан топа олмадик. Ҳолбуки, ҳали иш вақти тугамаган эди. Холатни ўрганиб тегишли хулосалар берилади деган умиддамиз”, деган изох билан тарқалган видеолавҳа юзасидан Зомин тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маъмурияти қуйидагиларни билдиради:
Телеграмм тармоқларида тарқалган ҳолат ҳақиқатдан ҳам Зомин тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси биноси олдида тасвирга олинган бўлиб, вақт кечки 17-20 да деб кўрсатилгани ҳам ҳақиқатга мос келади. Бироқ холат шундайки, муассаса биносининг бош фойеси – кириш қисмида кетаётган таъмирлаш ишлари муносабати билан муассасанинг ён томонидаги қўшимча эшик аҳоли билан мулоқот учун очиб қўйилган бўлиб, бу ерда мурожаат қилувчилар учун барча шароитлар яратилган.
Мазкур қўшимча эшик томонда мурожаат қилувчиларни кутиб олиш учун ходимлар бириктирилган ва видеокамералар ўрнатилган махсус жой ташкил этилган. Кутувчилар ва навбатда турганларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ўриндиқлар жойлаштирилган.
Тармоқларда тарқалган ҳолатда кўриниб турибдики, тасвирга олаётган шахслар фақатгина муассасанинг асосий эшиги олдида тасвирга олишган ва бу холатда ён қўшимча эшик томонга хатто қаралмаган ҳам. Холбуки, фойеда олиб борилаётган таъмирлаш ишларини ташқаридан ҳам кўриш мумкин эди.
Холат бўйича тегишли тасвирлар илова қилинади.
Зомин тумани бюджетдан ташқари
пенсия жамғармаси.