Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги XXXIV сессиясида Зомин тумани ИИБ бошлиғи Ф.Й.Тўйчиевнинг маърузаси

Зоминда халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги XXXIV сессиясида Зомин тумани ИИБ бошлиғи Ф.Й.Тўйчиевнинг маърузаси

09 март 2022 йил
250
0

Ҳурматли депутаталар ва сессия қатнашчилари шу ўринда бир муҳим масалани эътиборингизга етказмоқчиман.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил “29” ноябрдаги ПФ-27-сон Фармонига асосан ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ  ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ КОНЦЕПЦИЯСИ қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепцияси миллий хавфсизликнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланган жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини белгиловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Жамоат хавфсизлиги — жамиятнинг қонунга хилоф тажовузлар, ижтимоий ва миллатлараро низолар, фавқулодда вазиятлар ва бошқа таҳдидлардан  ҳимояланганлик ҳолати бўлиб, у жамиятнинг барқарор ривожланишига хизмат қилади ҳамда инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари рўёбга чиқарилишини таъминлайди;

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш давлат томонидан жамиятни таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун белгиланадиган ҳамда доимий равишда такомиллаштириб бориладиган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа комплекс ташкилий чора-тадбирларни қамраб олувчи яҳлит тизим ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида оммавий тадбирларни ўтказишда ҳамда истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бозорларда жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш бевосита Миллий гвардия бўлинмалари томонидан амалга оширилади;

2022-2023 йилларда туман ички ишлар органлари таркибидаги конвой бўлинмалари босқичма-босқич вилоят ички ишлар органларининг бевосита бўйсунувига ўтказилиб, ягона бошқарув тизими асосида туманлараро хизмат ўташ тамойилига мувофиқ қайта ташкил этилади.

 

Профилактика инспекторларини уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга жалб қилиш ҳамда фаолиятига асоссиз аралашиш тақиқланади;

Жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан иборат.

Бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролар жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этувчи субъектларга киради.

 

Шунингдек ҳар бир Жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектларнинг вазифалари белгилаб берилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жумладан, ҳуқуқбузарлик, ижтимоий ва миллатлараро низоларнинг олдини олишга қаратилган комплекс мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини таъминлайди; 

жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларининг жамоат бирлашмалари, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролар билан самарали ҳамкорлигини таъминлайди;

жамоат хавфсизлигини бевосита таъминловчи субъектларни моддий-техник таъминотини, шунингдек, уларни ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

жамоат хавфсизлигини таъминлашда фаол иштирок этган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва ҳудудий ИИББ, ИИБлар

жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган мақсадли идоравий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;

жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

жамоат жойларида, шу жумладан, йўлларда, транспорт ва туризм инфратузилмаси объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган барча куч ва воситаларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва ташкилий-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;

фуқаровий ҳамда хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини муомалада бўлиши соҳасига доир қоидалар ва тартибга, ушбу соҳадаги лицензия ва рухсат беришга оид талаблар ҳамда шартларга риоя этилишини таъминлайди;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг сабабларини ва содир этилишига имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил шахсларни аниқлайди;

жамоат жойларида содир этиладиган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг комплекс, тизимли таҳлилини олиб боради, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш, мавжуд куч ва воситалардан самарали фойдаланиш юзасидан таклифлар, кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар ва тавсиялар киритади;

жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи оммавий тартибсизликларга чек қўйиш бўйича тадбирлар бўйича умумий бошқарув тизимини таъминлайди;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳолати ҳақида кенг жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиб боради, бу борада жамоатчилик фикрини ўрганади;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида илмий-тадқиқот ва ташкилий-услубий ишларни амалга оширади.

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси  ва унинг жойлардаги бошқарма, бўлимлари.

жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган мақсадли идоравий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;

жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи оммавий тартибсизликларга чек қўйиш бўйича тадбирларни амалга оширади;

ўзига бириктирилган жамоат жойларида, шу жумладан, Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида оммавий тадбирларда, истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бозорларда жамоат тартибини сақлашни таъминлайди;

ваколати доирасида фавқулодда вазиятларда ва фавқулодда ҳолат эълон қилинган ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлайди;

террорчиликка қарши операцияларни ўтказишда ваколатли давлат идоралари билан ҳамкорликда иштирок этади;

давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган объектларни ҳамда бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлайди;

қўриқлаш фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида илмий-тадқиқот ва ташкилий-услубий ишларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг жойлардаги бошқарма, бўлимлари.

табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, ёнғин хавфсизлиги, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширишда иштирок этади;

фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар юзага келишининг олдини олиш ва профилактика тадбирларини ташкил этиш чораларини кўради;

аҳоли ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига хавф-хатар туғилганда комплекс ёрдам кўрсатиш, фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда улар тўғрисида аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш ва хабардор қилишни ташкиллаштиради;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини бошқаради, шунингдек, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини ташкил этади;

табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, ушбу мақсадлар учун молиявий, озиқ-овқат, тиббий ва моддий-техник ресурсларнинг давлат захира фондларини шакллантиришга доир ишларини мувофиқлаштириш ва уларнинг самарали ҳамкорлигини ташкил этиш чораларини кўради;

табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, фавқулодда вазиятларда иқтисодиёт объектлари фаолиятининг барқарорлигини ошириш соҳасидаги илмий-техник ва инновацион сиёсат олиб боришнинг устувор йўналишларини белгилайди ва мақсадли илмий-техник дастурларни тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва унинг жойлардаги хизматлари терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчиликка, қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашади;

жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи миллий, этник ва диний адоватни тарғиб этишга қаратилган бузғунчилик фаолиятининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга барҳам бериш чораларини кўради;

давлат чегарасида, жумладан, чегара олди зонаси ва чегара олди минтақасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишни амалга оширади, уларга имкон берувчи омилларни аниқлайди ва бартараф этиш чораларини кўради;

террорчиликка қарши операция ҳудудларида жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган куч ва воситалар фаолиятини мувофиқлаштиради, назорат қилади ҳамда ташкилий-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;

давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида ва қонунчиликда белгиланган бошқа жойларда жамоат хавфсизлигини таъминлайди;

жамоат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган шахслар, муомалада бўлиши чекланган ёки тақиқланган ашёлар ҳамда моддаларнинг давлат чегарасидан ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олади, аниқлайди ва барҳам бериш чораларини кўради;

давлат ва жамиятга, жумладан, жамоат хавфсизлигига террорчилик, қўпорувчилик ва бузғунчилик орқали таҳдид солувчи, миллий, этник, диний адоватни тарғиб этишга каратилган салбий ҳаракатлар ҳақида тезкор маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ва бундай ҳаракатларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этиш чораларини кўради.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва жойлардаги прократура органлари.

жамоат хавфсизлигини таъминлашга ваколатли давлат органларининг қонунларни ижро этишларини аниқ ва бир хилда бажаришлари устидан прокурор назоратини амалга оширади ҳамда уларнинг жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган профилактик ва махсус чора-тадбирларнинг самарадорлигини ўрганади ҳамда ваколатли давлат органларининг қўшма йиғилишларида муҳокама қилади;

жамоат хавфсизлиги соҳасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш омил, сабаб ва шарт-шароитларини тизимли ва илмий таҳлилларни амалга оширади, уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкиллаштиради;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан прокурор назорати ҳужжатларини қўллайди ва бартараф этилишини таъминлайди;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасига рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва мавжуд воситаларни ягона ахборот платформасига интеграция қилинишида тегишли давлат органлари билан ҳамкорлик қилади;

фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, ҳуқуқбузарликларга муросасизликни шакллантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарашга қаратилган ҳуқуқий тарғибот ишларини бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда олиб боради.Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг жойлардаги бошқарма, бўлимлари.

Жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишини ташкил этади;

оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

ваколати доирасида маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқароларда қонунга ҳурмат ва итоат ҳиссини кучайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, «Соғлом оила — соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини юритади, нотинч ва муаммоли оилаларга манзилли кўмаклашишни ташкил этади;

хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлайди, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини оширади, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлайди;

маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларида ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлайди.

 Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

шаҳар ва ҳудудий инфратузилма бошқарувининг замонавий интеллектуал тизимларини жорий қилиниши ва ривожланиши билан боғлиқ масалалар, жумладан, уй-жой коммунал хизматларини кўрсатиш, транспорт логистикаси, шошилинч хизматлар, уларни интеграциялаш ҳамда “ақлли” ва “хавфсиз” шаҳар ягона аппарат-дастурий комплексига бирлаштириш бўйича ишларни олиб боради;

“Хавфсиз шаҳар” ягона аппарат-дастурий комплексини яратиш ва янада ривожлантириш бўйича тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқади, ягона технологик ёндашувни таъминлаш ва ягона талаблар, меъёрлар ҳамда мезонларни белгилайди, комплекснинг “Электрон ҳукумат” тизими ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграциялашуви бўйича чораларни кўради;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш бўйича кадрларни тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва малакасини оширади.

 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг жойлардаги бошқармалари, бирлашмалари

аҳолининг санитария-эпидемиологик хавфсизлигини таъминлашга доир давлат сиёсатини амалга оширишда кўмаклашади, мазкур йўналишда давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;

жамоат жойларида аҳоли соғлиғини сақлашни таъминлаш, аҳолини соғлом турмуш тарзига ундаш, фуқароларда ўз саломатлиги ва бошқа одамлар саломатлиги учун жавобгарлик ҳиссини тарбиялаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

ўткир алкоголли мастлик ҳолатида жамоат жойларида бўлган, мустақил ҳаракат қилиш ёки адашмай йўл топиш қобилиятини йўқотган ҳамда ўзининг ҳаракатлари билан жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган шахсларга мастлик ҳолатини бартараф этиш мақсадида тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини амалга оширади;

алкоголизм, гиёҳвандлик, токсик моддаларни истеъмол қилиш, руҳий касаллар, шунингдек, ўзгаларга хавф туғдирадиган бошқа касалликларга чалинган шахсларни тиббий ижтимоий реабилитация қилишни амалга оширади;

ижтимоий хавфли касалликларга чалинган, алоҳида тоифалардаги шахслар учун белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига ҳамда жамоат жойларида бўлиш учун чекловларга риоя этилишини назорат қилади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва амалга оширади;

ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимлари, шошилинч тиббий ёрдам хизматлари, жамоат жойларидаги коммуникация, муҳандислик-техник воситалар ҳамда бошқа тизимларга қўйиладиган ягона ҳуқуқий талабларга риоя этиш чора-тадбирларини назорат қилади ва амалга оширади;

тегишли ҳудуддаги жамоат жойларида қурилиш нормаларига, техник эксплуатация қоидаларига, коммуникация, экология, санитария, эпидемиология стандартлари ва талабларига риоя қилинишини назорат қилади;

йўл ҳаракатини тартибга солиш ва мавжуд транспорт инфратузилмасидан оқилона фойдаланиш чораларини кўради;

жамоат хавфсизлигини бевосита таъминловчи субъектларни моддий-техник таъминлаш, уларнинг ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир давлат дастурларини, ҳудудий ва идоравий дастурларни амалга оширишда иштирок этади, шунингдек, жамоат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.

 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар жамоат хавфсизлигини бевосита таъминловчи субъектларга кўмаклашиш ҳамда зарур ёрдамни кўрсатиш йўли билан жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этади. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar