Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2017 йилдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарори ижросини таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2017 йилдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарори ижросини таъминлаш ва Зомин туманида 2022 йилнинг 03 март куни “Профилактика куни” ўтказилиб, қуйдаги ишлар амалга оширилмоқда.
“Профилактика куни” тадбирини самарали ўтказиш мақсадида туман бўйича жами 346 нафар, шундан, 72 нафари ИИИ ходимлари, 14 нафар бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, туман ҳокимининг топшириғига мувофиқ 260 нафар жамоатчилик ва ташкилотлардан вакиллар тадбирга жалб этилди.
Тадбир давомидааҳолининг муаммолари (газ, электр таъминоти, тоза ичимлик суви, ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлигини издан чиқаришга сабаб бўлувчи ёхуд аҳоли осойишталигига хавф солиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатлар ва ҳ.к.) жамланиб, муаммолар ечими юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларбилан чора-тадбирлар амалга оширилди.
“Профилактика куни” тадбирида, ИИБда профилактик ҳисобида турган 84 нафар шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Уларнинг 34 нафарини муқаддам судланганлар, 2 нафари вояга етмаган ҳуқуқбузарлар, 48 нафарини бошқа тоифадагилар ташкил этди.Кун давомида 18 маротаба давомат тадбири ўтказилди, шундан 12 маротаба мактабларда, 1 маротаба коллеж ва лицейларда, 5 маротаба бошқа жойларда.
Ўтказилган давомат тадбириларида 42 нафар дарсларга сабабсиз қатнашмаётган ўқувчилар аниқланиб, уларнинг 7 нафарини ота-онасига МЖтКнинг 47-моддаси билан чора кўрилган бўлса, 24 нафари дарс машғулотларига қайтарилди.
Шунингдек, туман ИИБ пробация хизматида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг иш ҳақларидан чегирмаларни ўз вақтида давлат ҳисобига ўтказиш ва қайта жиноят содир эишининг олдини олиш мақсадида, жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар туман ИИБга чақиртирилиб, улар билан профилактик суҳбат ўтказилди, суҳбат давомида маҳкумларни жазони ўташлиги тўғрисида тушунчалар берилиб, сухбат варақалари тўлдирилди ва ҳисобда турган маҳкумларнинг яшаш хонадонларига маҳалла фаоллари билан биргаликда борилиб, жазони ўташи тўғрисида профилактик суҳбатлар ўтказилди ва аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган маҳкумларнинг иш ҳақларидан чегирмалар давлат ҳисобига ўтказилди.
Бундан ташқари, тадбирга жалб этилган ходимлар томонидан 325 та хонадонлар ўрганилиб, фуқароларга паспорт виза тартиб қоидалари тушунтирилиб, 5 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди, шундан 2 нафари доимий ёки вақтинча яшаш тартибини бузганлар, 3 нафари бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги сабабли.
Жамоат тартибини сақлаш мақсадида 12 нафар фуқароларнинг ов қуроллари текширилди. Фуқаролар ўртасида ноқонуний ов қуролини ўз хохиши билан топширганликлари учун жавобгарликдан озод этилиши тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Туман ҳудудида 65 та автотранспорт воситалари текширилиб, шундан 41 нафар фуқаролар томонидан йўл ҳаркати қоидабузарликлари содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг тегишли моддалари бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Туман ҳудудида ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш борасида олиб борилаётган кенг қамровли тезкор-профилактик, огоҳлантирув ва тушунтириш тарғибот ишлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва жамоатчилик билан ҳамкорликда давом эттирилмоқда.