Зомин тумани Истиқлол қишлоқ фуқаролар йиғинида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди
Жиззах вилояти маҳаллаларида ижтимоий муҳитни яхшилаш, жумладан олис, ижтимоий аҳволи оғир ҳамда кўп миллатли маҳаллаларда уч авлод учрашувлари, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича вилоят ҳокими томонидан 2022 йил 15 феврал №01-268 рақам билан тасдиқланган режа жадвалга кўра 2022 йил 10 март куни Зомин туманидаги Истиқлол қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Зомин педагогика коллежида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди. Учрашувда фахрий нуронийлар, тажрибали ўрта авлод ва иқтидорли ёш авлод вакиллари иштирок этдилар.Тадбирда кекса авлод вакилларидан Ҳайдаров Мирзаулуғ ҳожи, Абдуқодиров Абдужалил, фахрий устоз Ғиёсов Абдуҳамид, фахрий онахон Ниёзматова Хосият, Зомин педагогика коллежи директори О.Ғаниқулов, тажрибали устоз, психолог М.Бегалиева, ўрта авлод вакили “Шухрат медали” соҳиби З.Ҳамроқулова, ёш педагог 17-мактаб ўқитувчиси Ў.Абдуазимов , Истиқлол қишлоқ фуқаролар йиғини раис ўринбосари С.Қосимовалар сўзга чиқиб учрашув иштирокчиларига эришган ютуқлари, мустақиллик даврида халқимиз хусусан хотин-қизлар ва ёшларимиз учун яратилган имкониятлар ва шароитлар учун давлатимизга хусусан мухтарам юртбошимизга самимий миннатдорчиликларини билдириб, юртимиз равнақи , фаровон ҳаётимиз учун ўз ҳиссаларини қўшишлари тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар.
Тадбирда туман Халқ қабулхонаси мудираси Н.Файзиева, Маҳалла ва оилани қуллаб қувватлаш бўлими мутахассиси, туман тарғибот гуруҳи раҳбари С.Алимовалар иштирок этдилар.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати