Санъатсевар Зомин ёшлари
Ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда бугунги кунда бўлаётган кенг қамровли бунёдкорлик ва яратувчанлик жараёнларига дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, кундалик турмуш жараёнларида маданият ва санъатнинг ўрнини ҳар томонлама ошириш асосий йўналишлардан биридир.
Шу мақсадда, бугун Зомин тумани 1-сектор маҳаллаларидаги бир гуруҳ ёшлар учун Зомин шаҳри марказида жойлашган 12-сонли Мусиқа ва санъат мактабига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида ёшлар мактабнинг асосий фаолият йўналишлари, ўзларига тенгдош бўлган ўқувчи ёшларнинг ижодий ишлари билан яқиндан танишдилар.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)